Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«جَلَدَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَرْبَعِينَ»
«Пайғамбар с.а.в. қирқ дарра урганлар», деган ҳадисга биноан урган бўлсалар, саксон даррани қирқтадан ортиқ ҳам уриш мумкин, деб тушунганлари, ҳадларнинг енгилини саксонта, деб билганлари ёки ичган одам маст бўлганда валдираб, туҳмат қилиши, туҳматчининг жазоси эса саксон дарралиги каби ўз ижтиҳодлари билан урганлар. Пайғамбар с.а.в.дан содир бўлгани ва саҳобаларнинг тутган йўллари мана шу. Ароқхўрнинг ҳади қирқта ва саксонта даррадир.
Ароқхўр учун шу икки ҳаддан бошқа ҳад йўқ, бўлиши мумкин ҳам эмас. Чунки Пайғамбар с.а.в.дан ҳам, саҳобалардан ҳам қирқта ва саксонта дарра уришдан бошқа ҳужжат ворид бўлган эмас. Элликта, тўқсонта ва яна қанчадир бўлиши нодуруст. Чунки у таъзир эмас, ҳаддир. Лекин улардан бирини танлашга Халифанинг ҳаққи бор. Яъни улардан бирига буюриб, уни вожибга айлантириш ҳуқуқига эга. Агар саксонтани вожибга айлантирса, суннатда собит бўлган қирқтани ҳам, саҳобалар иттифоқ қилган ундан ортиқликни ҳам, яъни саксонталикни ҳам олган бўлади. Қирқталикни вожибга айлантирса, унинг ҳукми суннат билан собитдир. Ундан ортиқчаси имомга вожиб эмас, жоиздир. Шунга кўра қирқта билан кифояланилса ҳам ҳечқиси йўқ.
Одам кўпроқ ичса маст бўлишини билгани ҳолда ароқ ичсагина унга ҳад урилади. Ҳаромлигини билмасдан ичиб қўйган одамга ҳад йўқ. Икки ишдан бири, яъни иқрор ёки далил шаръан исботланмагунига қадар ҳад урилмайди. Гувоҳлардан бири ароқнинг ичилганига, иккинчиси эса қусганига гувоҳлик беришлари ҳам мумкин. Чунки Ҳузайннинг ҳадисида:
«فَشَهِدَ عَلَيْهِ رَجُلاَنِ: أَحَدُهُمَا حُمْرَانُ أَنَّهُ شَرِبَ الْخَمْرَ وَشَهِدَ آخَرُ أَنَّهُ رَآهُ يَتَقَيَّأُ»
«Икки киши гувоҳлик берди, улардан бири қизариб кетган бўлиб, уларнинг бири унинг ароқ ичганига, иккинчиси эса унинг қусганини кўрдим, деб гувоҳлик берди», дейилган.
63-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|